French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
19:14 / 2026-02-09

Янгийўл шаҳрида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишлаб адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди. Янгийўл шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлик гуруҳи, Маънавият ва маърифат маркази ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир адабий таассуротларга бой бўлди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зулфия Мўминова, Тожикистон Республикаси Камол Хўжандий номидаги давлат театри солистлари Аловидин Бобожонзода ва Ҳилолиддин Шамсиев, Хўжанд шаҳридаги 1-сонли маданият уйи директори Азим Аҳроров, Қозоғистон Республикаси Райимбек Сейтметов номидаги мусиқали драма театри артисти Муҳаммаджон Абдугалиев ва бошқалар Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси, унинг халқимиз, жаҳон адабиёти ҳамда миллий маданиятимиз ривожидаги беқиёс ўрни ҳақида сўз юритди. 

Тадбирда буюк шоир ҳаёти ва фаолиятига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди, шеърий чиқишлар, куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди. 

*** 

Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари Тошкент вилояти бўйлаб гастроль сафарларини ўтказди. Хусусан, Бекобод шаҳридаги “Металлурглар маданият саройи” ҳамда Бекобод туманидаги 8-сон Маданият саройида аҳоли билан маданий учрашувлар ташкил этилди. 

Ижодкорлар мухлислар билан юзма-юз учрашиб, кайфият ва унутилмас таассуротлар улашди. Айниқса, Ўзбек Миллий академик драма театрининг халқимиз суйган актёри ва актрисалари – Ёдгор Саъдиев, Теша Мўминов, Эркин Комилов, Тоҳир Саидов, Шарофиддин Музропов, Раъно Ярашева, Саида Раметова, Зуҳра Ашурова, Лола Элтоева ўз чиқишлари билан иштирок этиб, саҳна санъатининг бетакрор намуналари билан мухлисларни хушнуд этди. 

*** 

Тошкент вилояти Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида қиличбозликнинг турли йўналишлари бўйича U-17 ўсмирлар ўртасида вилоят чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақа доирасида ҳар уч йўналиш бўйича беллашувлар кескин ва муросасиз баҳслар асосида кечди. 

Спортчилар ўртасида кечган ҳар бир жангда матонат, ирода ва ғалабага бўлган кучли иштиёқ намоён бўлди. Натижада энг муносиб спортчилар шоҳсупага кўтарилди. Улар Тошкент вилояти Спорт бошқармаси томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

А.Мусаев, ЎзА.