Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
14:33 / 2026-01-09

Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ тизимини халққа яқинлаштиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Тошкент вилоят судида бўлиб ўтган тадбир айни мавзуга бағишланди. Унда видеоконференция режимида фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлари, вилоят маъмурий суди судья ва ходимлари иштирок этди.  

Тадбирда вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Махсуда Дусматова шу мавзуда маъруза қилди. Хусусан, давлатимиз раҳбари одил судлов жараёнини “рақамли суд” концепцияси асосида ташкил этишга киришилгани алоҳида таъкидланди.

Тадбирда соҳадаги янгиликлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

***  

Жорий йилнинг 5–11 январь кунлари барча маҳаллаларда “Мазмунли таътил” дастури доирасида кенг кўламли тадбирлар ташкил этилмоқда. Ушбу дастур ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, соғлом турмуш тарзи ҳамда ижтимоий фаолликка кенг жалб этишга қаратилган.

Жумладан, Тошкент вилояти маҳаллаларида ҳам турли танлов ва мусобақалар, ёшлар учун мўлжалланган кўнгилочар дастурлар, шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тарғиботи изчил олиб борилмоқда. Бугунгача мини футбол, киберспорт мусобақалари, “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда “Миллий караоке” лойиҳалари доирасида вилоят бўйлаб жами 74 минг 596 нафар ўғил-қиз фаол иштирок этди. Шу каби тадбирлар ҳафта давомида изчил давом эттирилиб, ёшларнинг қишки таътил даврини самарали ва мазмунли ўтказишига муносиб ҳисса қўшмоқда.

***

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг тегишли топшириғи билан ҳудудларда махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, истеъмолчиларда газдан фойдаланиш ҳолатини хатловдан ўтказиш, қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олиш бўйича назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Оҳангарон туманида ўтказилди. “Ғалла қудуқ” МФЙда яшовчи фуқаро Г. С. яшаш хонадонига туташ бинода гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цех ташкил этиб, тегишли шартнома ва лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газ тармоғига улангани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 1 миллиард 603 миллион сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

А. Мусаев, ЎзА.