Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:32 / 2026-01-05

Оққўрғон туманида 2026 йилги ҳосилни сифатли ва барқарор таъминлаш мақсадида ғалла майдонларида қишки парвариш ишларини самарали ташкил этишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги ташкилотлари мутасаддилари, туман масъуллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аграр соҳада фаолият юритаётган мутахассислар иштирок этди. Жараёнда январь ойида ғалла майдонларида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим агротехник тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди. Сув ресурсларидан оқилона ва тежамкор фойдаланиш, шарбат усулида суғориш тизимини йўлга қўйиш бўйича маълумотлар берилди. 

Шунингдек, дала четларидан унумли фойдаланиш, мевали ва манзарали кўчатлар экиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Семинарда фермерларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди. 

*** 

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси инспекторлари томонидан аҳоли билан  белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик ва уни ёқмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай кўплаб ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди. 

Хусусан, 2025 йилда шу турдаги 2 минг 744 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилган. Шу билан бирга, турли хилдаги чиқиндиларни ёқиб, ҳавога салбий таъсир этишга оид ҳуқуқбузарлик 2 минг 750 тани ташкил этган.  Айбдорларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. 

*** 

Бекобод тумани Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ҳудуддаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга субсидия асосида қуввати 5 киловатт қувватга эга бўлган қуёш панеллари етказиб берилиб, уларни ўрнатиш ишлари бошланди. 

Мазкур лойиҳа аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, электр энергияси харажатларини камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни кенгайтиришга қаратилган. 

А.Мусаев, ЎзА.