Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:33 / 2025-12-30

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров билан онлайн мулоқот ўтказди. Унда вилоят раҳбари 2025 йилда икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорлик самарали бўлгани, Тошкент вилояти ҳокимлиги келгуси йилда ҳам ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва янги самарали лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, ҳозирда вилоят савдо-саноат палатаси раҳбари бошчилигидаги тадбиркорлар делегацияси Уфа шаҳрида бўлиб тургани, шу муносабат билан Иглин тумани маъмурияти ва барча расмийларга тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаётгани ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда кўрсатилаётган кўмак учун  миннатдорлик билдирилди. 

Мулоқотда бир қатор муҳим лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу лойиҳалар икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши қайд этилди. Мулоқот якунида томонлар келгуси йилда ҳам ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни самарали амалга оширишда биргаликда ҳаракат қилишдан манфаатдор эканликларини билдирди. 

*** 

Тошкент вилояти ҳокимлигида “2026 – йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун ва солиқ-бюджет сиёсатидаги асосий ўзгаришларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Раҳимова ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ҳамда солиқ сиёсатидаги асосий янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берди. 

Шунингдек, Президентимизнинг 2025 йил 26 декабрдаги “Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ҳам тўхталиб ўтилди. Якунда маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллигини ошириш, солиқ тушумларини самарали бошқариш ва бюджет интизомини мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. 

*** 

Ўрта Чирчиқ туманида нуронийлар учун мўлжалланган “Нуронийлар маскани” тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Тадбирда Тошкент вилояти Нуроний жамғармаси раиси, туман ҳокими, нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. 

Иштирокчилар бинода яратилган шароитлар билан танишди. Хусусан, масканда нуронийларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши, суҳбатлар уюштириши, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиши учун зарур имкониятлар яратилган. 

Сўзга чиққанлар ушбу маскан кексаларни эъзозлаш, уларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва ибратли йўлини ёш авлодга етказиш, авлодлар давомийлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди. 

А.Мусаев, ЎзА.