Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
14:10 / 2025-11-25

“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” махсус профилактик тадбирлари доирасида Қуйи Чирчиқ туманида 6 та хонадондан элликка яқин мол ва қўйларни ўғирлаган шахслар фош этилди.

Тошкент вилояти ИИББ ва ҳудудий ИИБ ходимлари томонидан Қуйи Чирчиқ туманининг Кўксарой, “Хўжаписком”, “Дўстлик”, “Пахтазор”, “Маданият” ва “Белтепа” МФЙларидаги хонадонларга яширин равишда кириб, қиймати 128 миллион сўм бўлган жами 45 бош қўйларни ўғирлашда гумонланган 19-25 орасидаги 4 нафар шахс ушланди. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан ушланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

***

Тошкент давлат аграр университетида Германиянинг “DEULA Nienburg” таълим ва малака ошириш марказининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбари Александр Жаров билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Александр Жаров мазкур марказининг тарихи, фаолияти ва асосий йўналишлари ҳақида тақдимот қилди. 

Хусусан, “DEULA Nienburg” маркази қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш ва сервис хизмати, агротехнология ва агрономия, боғдорчилик ва ландшафт хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва техник хавфсизлик, суғориш тизимлари ва тупроқ парвариши каби йўналишларда мутахассислар тайёрлайди. 

Учрашувда томонлар университетда амалий таълимни кучайтириш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида амалга ошириш лозим бўлган ишлар келишиб олинди. 

***

Тошкент вилояти прокурори А.Мирзаев раҳбарлигида ҳудудда куз-қиш мавсумига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Хусусан, иқтисодиёт тармоқлари, энергетика ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2025/2026 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида штаб аъзолари иштирокида Бўстонлиқ туманида навбатдаги ўрганиш ишлари амалга оширилди. 

Шу мақсадда, ишчи гуруҳ аъзолари ва масъулларга иқтисодиёт тармоқлари, энергетика ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш даврига тайёрлашда ажратилган маблағларни талон-торож қилинишининг олдини олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. 

А.Мусаев, ЎзА.