Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:38 / 2025-11-10

Президентимизнинг 2025 йил 15 майдаги “Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан “Рақамли авлод қизлари” танловининг туман-шаҳар босқичига старт берилди.

Унда 16-20 ва 21-30 ёшли қизлар иштирок этмоқда. Тошкент вилояти бўйича 7 минг 125 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтган бўлиб, улар томонидан таълим, сунъий интеллект, иқлим ўзгариши билан боғлиқ, яшил иқтисодиёт каби йўналишларда лойиҳа ишлари тақдимот қилинмоқда. Мақсад ёш авлод, хусусан, қизларнинг рақамли технологиялар соҳасига қизиқишини ошириш, уларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишга ўргатиш, IТ йўналишида фаол бўлишларига рағбатлантиришдир. 

*** 

Бутунжаҳон жанг санъатлари иттифоқи (WоМАУ) делегацияси ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди. Унда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиш, шунингдек, яккакураш спорт турларини оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди. 

Томонлар келгуси йилда Жанг санъатлари бўйича 2026 йилги Осиё чемпионатини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ўтказиш таклифини илгари сурди. Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат қўшма ташаббусларни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Меҳмонлар университетнинг замонавий спорт иншоотлари, ўқув-лаборатория мажмуалари ҳамда моддий-техник базаси билан танишди. Яккакураш спорт турлари йўналишида таҳсил олаётган талабалар томонидан тайёрланган “Жанг санъатлари” фестивали намойиш этилди. 

*** 

Оққўрғон туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактаби биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Тўра Боболов, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Н.Ботиров, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, ёшлар, фахрий ўқитувчилар иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими сўнгги йилларда мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш, ёш авлодни муносиб шароитларда ўқитиш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш имкониятларини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди ва мактаб жамоаси, ўқувчилар, ота-оналарни муборакбод этди. 

А.Мусаев, ЎзА.