Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
17:22 / 2025-11-06

Маҳаллалардаги энг фаол юз нафар ёшлар етакчилари Бўстонлиқ туманидаги “Yetakchi Camp” ўқув-семинарида учрашди. Оромгоҳ ёшлар етакчиларнинг касбий ва шахсий салоҳиятини ошириш, уларни замонавий бошқарув, коммуникация, медиа ва инновацион фикрлаш кўникмалари билан қуроллантиришни мақсад қилган.

Семинарнинг илк кунларида Агентлик директори Алишер Саъдуллаев ёшлар етакчилари билан учрашиб, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш ва ёшлар билан ишлашда янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди. Беш кунлик ўқув дастури давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, HR менежмент, soft skills, лойиҳаларни бошқариш, нутқ маданияти, молиявий саводхонлик, стартап ва сунъий интеллект мавзуларида тренингларда фаол қатнашмоқда. “Yetakchi Camp” лойиҳасининг 2 ва 3-мавсумлари ҳам ноябрь-декабрь ойларида ўтказилиши режалаштирилган. 

*** 

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ҳудудда ишсиз ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 6 та хусусий корхона ўзининг 120 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. 

Ярмарка давомида ишсиз фуқаролар билан суҳбатлар ташкил этилиб, уларга хусусий корхоналардаги мавжуд бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Жараёнда фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга, айрим қизлар қайта касбга тайёрлаш курсларига юборилди. 

Муҳими, бундай меҳнат ярмаркалари фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг турмуш даражасини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. 

*** 

Президентимизнинг “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисида”ги фармонига асосан 2026 йилнинг 15 январь — 28 февраль кунлари мамлакатимизда “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш” тадбири ўтказилиши режалаштирилган. 

Мазкур тадбирга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ҳудудий статистика органлари томонидан жойларда рўйхатга олувчиларни тайёрлаш учун “Маҳалла еттилиги” ходимларига ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. Хусусан, Оққўрғон тумани ҳокимлигида рўйхатга олувчи сифатида иштирок этадиган “Маҳалла еттилиги” ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди.  Унда фармоннинг мазмун-моҳияти, рўйхатга олиш босқичлари ва унинг аҳамияти ҳақида кенг тушунчалар берилди. 

Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари, электрон саволномаларни тўлдириш тартиби ҳақида маълумотлар берилди. 

А.Мусаев, ЎзА.