Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
09:54 / 2025-10-29

Нурафшон шаҳрида 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида шахмат бўйича туманлараро саралаш мусобақаси бўлиб ўтди.

Мақсад ёш шахматчилар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда уларни вилоят чемпионатига тайёрлашдан иборатдир.

Саралаш баҳсларида вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидан келган ўнлаб ёш шахматчилар ўзаро ақл ва маҳорат синовида куч синашди. 

Улар ўйинда стратегик фикрлаш, эътибор ва сабр-тоқат каби фазилатларини намоён этди. Якунда ғолиб ва совриндорлар кейинги босқич — вилоят чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

***

Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ва бошқармалар масъуллари томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, уларнинг муаммоларини жойида тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди. 

Унда 120 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, ер, имтиёзли кредит, субсидия ажратиш ва бошқа масалалардаги муаммолари тингланди. Уларнинг 85 таси жойида масъуллар иштирокида муҳокама қилиниши натижасида ечимини топган бўлса, 35 та мурожаат ўрганиш талаб этилганлиги боис назоратга олинди. 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида, вилоят прокуратураси томонидан юқоридаги каби учрашувлар давом эттирилмоқда.

***

Чирчиқ шаҳридаги десантчилар ҳарбий қисмида “Ҳарбий қисмда бир куним” лойиҳаси доирасида ўқув-семинари ўтказилди. Унда Тошкент вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларидаги кўнгилли талаба ёшлари таркибидан тузилган “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари қатнашди. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши ва Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда иштирокчилар ҳарбий хизматчиларнинг касбий тайёргарлигини ошириш учун ўқув синфларидаги яратилган шарт- шароитлар ва қурол-аслаҳалар билан яқиндан ташишди.

Шундан сўнг “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари назарий-амалий билимларини ошириш мақсадида гуруҳларга ажратилиб машғулотларда қатнашди. Олинган назарий кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида ҳарбийлаштирилган эстафета ўтказилди. Ғолиб жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ҳамда ҳарбий қисм қўмондонлиги билан ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ҳам қизғин муҳокамаларга бой бўлди. 

А. Мусаев, ЎзА