Бекобод туманида ёшлар учун бокс спорт турига ихтисослашган замонавий спорт мажмуаси қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳа ёш авлодни спортга кенг жалб этиш, иқтидорли боксчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун халқаро талабларга жавоб берадиган шароит яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Бокс федерацияси вице-президенти Сакен Пўлатов, миллий терма жамоа бош мураббийи Тўлқин Қиличов, Олимпия ва жаҳон чемпионлари, шунингдек, вилоят ҳамда туман раҳбарлари иштирокида мажмуанинг тамал тоши қўйилди.

Янги спорт мажмуаси Бекобод ёшлари учун соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спортга меҳр уйғотиш ва янги иқтидорларни кашф этишда муҳим ўрин тутади.
***
Нурафшон шаҳар спорт мактабида тиббиёт ходимлари ўртасида “5000 қадам” юриш марафони ўтказилди. Мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббиёт ходимлари ўртасида жисмоний фаолликни ошириш ва спортга бўлган қизиқишни кучайтиришдир.


Унда шаҳардаги кўплаб тиббиёт муассасалари вакиллари фаол иштирок этди. Иштирокчилар белгиланган йўналиш бўйлаб 5000 қадам масофани босиб ўтди. Якунда энг фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
***


Тошкент вилоятида ЙПХ ходимлари томонидан жойларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. Шу билан бирга, ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида ҳайдовчиларнинг транспорт воситасида ўткир тиғли предметлар сақлаб келаётгани аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
А. Мусаев, ЎзА.