Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:06 / 2025-09-23

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгашининг ташаббуси билан “Заковат” интеллектуал ўйинининг “Иттифоқ раиси кубоги” вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур ташаббус ҳудуддаги ҳарбий қисм ва муассасалардаги ҳарбий хизматчилар, ёш ходимлар ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун ташкил қилинди. 

Якуний натижаларига кўра, биринчи ўринни Жамоат хавфсизлиги университетининг “Фаворит” жамоаси эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

*** 

Тошкент вилояти Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида қиличбозлик спорт тури бўйича У-23 ёшлар ўртасида Тошкент вилояти Кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг турли ҳудудларидан ёш қиличбозлар ўз маҳоратини намойиш этди. 

Ғолиб ва совриндор спортчилар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Мазкур мусобақанинг асосий мақсади жорий йилнинг 25 – 30 сентябрь кунлари Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги мусобақасига Тошкент вилояти терма жамоаси таркибини шакллантириш ва спортчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолашдан иборатдир. 

*** 

Тошкент туманида замонавий сув тежовчи технологиялар тақдимотига бағишланган дала-ўқув семинар ташкил этилди. Унда Сув хўжалиги вазирлиги, Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ масъуллари, туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Дастлаб, сувдан оқилона фойдаланиш, ички ариқларни бетонлаштириш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, “KAVSAR” корхонаси ишлаб чиқарган кўчма қуёш панелли сув етказиб бериш тизими намойиш этилди. Семинар якунида дала майдонларида мазкур тизимни жорий этиш бўйича икки томонлама шартномалар имзоланди. Шундан сўнг мазкур ҳудуддаги “Чала қозоқ” каналида таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилиб, каналнинг асосий қисми бетон қилинди. 

А.Мусаев, ЎзА.