French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
14:08 / 2025-08-20

Президентимизнинг тегишли фармони ва фармойиши билан бир гуруҳ тадбиркорлар давлат мукофотлари ва “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланган эди. Улар орасида Тошкент вилоятининг етакчи тадбиркорлари ҳам бор.

Нурафшон шаҳрида мазкур юксак давлат мукофоти ва кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали топширилди. Унда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва барчага ўзининг самимий тилакларини билдирди. Тадбирда бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, бу йўналишда яратилган шарт-шароитлар ҳамда вилоятда эришилаётган ютуқлар хусусида атрофлича сўз юритилди. 

*** 

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали тасарруфидаги “Бўка газ тўлдириш шохобчаси”да тегишли ташкилотлар билан бирга фавқулодда вазиятлар рўй берганда кўриладиган чора-тадбирлар бўйича махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди. 

Дастлаб фавқулодда ҳолатларда бажарилиши керак бўлган ишлар юзасидан кўникма ва тавсиялар берилди. Сўнгра маиший газ баллонларига газ қуйиш жараёнида заҳарланиш ҳолати юз берганда ишчи-ходимларнинг ҳаракатлари кўрикдан ўтказилди. Машғулот якунида ишчиларга ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун зарур бўлган бошқа тавсиялар берилди. 

*** 

Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилоятидаги саноат зоналарида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўзлаштирилиши ва лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилиши аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда. 

Ўрганишларда, лойиҳа ташаббускорларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Хусусан, Ўрта Чирчиқ туманида ташкил этилган “Фаровон” кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган “Bio cosmetics”, “Balzam”, “AFX Cluster” каби корхоналарда ишчи-ходимларга яратилган шароитлар ўрганилди. Ушбу саноат зонасидаги корхоналарнинг келгуси фаолиятидаги истиқболли лойиҳалари, уларнинг коммуникация ва логистика билан боғлиқ таклифлари тингланди ҳамда ижроси бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди. 

А.Мусаев, ЎзА.