Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
16:29 / 2025-08-19

Жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Ўрта Чирчиқ туманида мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган микросаноат маркази барпо этилди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Заҳидов мазкур марказда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ушбу марказда 40 нафар тадбиркор ўз фаолиятини йўлга қўйиб, 700 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Айни пайтда марказ тўлиқ қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. 

Мулоқот давомида вазир масъулларга тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш, инфратузилмани такомиллаштириш ва иш ўринларини кенгайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

 *** 

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси раҳбарияти Бўстонлиқ туманидаги кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашди. Унда солиқ сиёсатидаги  ўзгаришлар, кичик ва ўрта бизнес учун яратилаётган қулайликлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботлари тақдим этилиши, қўшилган қиймат солиғи ўрнини қоплаш, ер ва мол-мулк солиқларини ҳисобланиши, маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ муаммо ва таклифлари тингланиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. 

Шунингдек, тадбиркорлар ўз муаммолари билан мурожаат қилиб, масалалар юзасидан масъул  ташкилотлар, соҳа мутахассислари томонидан тегишли тушунтириш, ижобий жавоблар берилди. 

*** 

Божхона қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида “Навоий” чегара божхона пост ходимлари билан ҳамкорликда пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтаётганда шубҳали ҳаракатлари сабабли шахсий кўрикдан ўтказилди. 

Унда унинг ички жинсий аъзоларида оғирлиги 314 грамм бўлган заргарлик буюмлари яширилгани аниқланди. Ашёвий далил сифатида олинган мазкур тилла тақинчоқларнинг жами қиймати 316 миллион сўмни ташкил этади. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА.