Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
11:21 / 2025-08-05

Қибрай туманида кичик ҳажмли болалар уйи фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда нуронийлар, жамоатчилик ва мутасадди ташкилот вакиллари қатнашди.

Ушбу маскан ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни оилавий муҳитга яқин шароитда тарбиялашга мўлжалланган. Масканда тарбиячилар ҳар бир бола билан индивидуал шуғулланади ва ғамхўрлик кўрсатади. Бу ёндашув болаларнинг соғлом ривожланиши ва жамиятга мослашувига хизмат қилади. 

Тошкент вилоятида ана шу каби учта кичик ҳажмли болалар уйи очилиши режалаштирилган. Бу эса ҳудудда ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, етим ва меҳрга муҳтож болалар учун янада қулай шароит яратишга хизмат қилади. 

*** 

Юқори Чирчиқ туманида низоли оилаларнинг яраштирув комиссияси бўлиб ўтди. Қабулда, Юқори Чирчиқ туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Айтматова, Юқори Чирчиқ  туманлараро фуқаролик судьялари Д.Бабаева, Р.Шукуров ва бошқа масъуллар иштирокида оиланинг жамиятдаги ўрни, унинг мустаҳкамлиги ва аҳамияти юзасидан самарали фикрлар алмашилди. 

Қабул давомида низоли оилалар ўрганилиб, айримлари яраштирилди, бошқаларига эса муддат берилди. 

*** 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун муносабати билан мазкур ташкилотнинг Тошкент вилояти бошқармасида тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия қўмондонининг табриги тантанали ўқиб эшиттирилди.  

Ўз навбатида, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари Миллий гвардия Тошкент вилояти бошқармаси жамоасини касб байрами билан табриклаб, муносиб меҳнатларини эътироф этди. 

Шундан сўнг гвардия сафида намунали хизмат қилаётган бир гуруҳ хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар, махсус дипломлар топширилди.

А.Мусаев, ЎзА.