Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
11:02 / 2025-08-04

Тошкент вилояти божхона бошқармаси масъуллари томонидан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш, божхона соҳасида қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Навбатдаги учрашув Ангрен шаҳридаги буғдойни қайта ишлашга ихтисослашган “MILL EXPO” корхонасида ташкил этилди. Асосий эътибор Президентимизнинг 2025 йил 25 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона соҳасини замон талаблари асосида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашга қаратилди. Мазкур корхона ойига 10 минг тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, йилига 4 миллион доллар қийматидаги ун маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Учрашув давомида божхона расмийлаштируви жараёнларини янада соддалаштириш ва амалий масалалар юзасидан тегишли маслаҳат ва кўмаклар кўрсатилди.

***

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор‑профилактик тадбирининг иккинчи босқичи ўтмоқда. 

Ўтган 17 кун давомида вилоят ИИББ ва унинг қуйи бўғинлари томонидан кўча ва жамоат жойлари, бошқа ҳудудларда ўткир тиғли ашёларни ноқонуний равишда олиб юрган 1 минг 273 нафар шахс аниқланди. Улардан шу миқдордаги ашё ўрнатилган тартибда олиб қўйилди. Ушбу ашёлардан 1 минг 116 таси пичоқ, 17 таси кастет, 6 таси бита бўлса, қолган 134 таси бошқа кўринишдаги тиғли жисмларни ташкил қилган. Бу билан содир бўлиши мумкин бўлган қатор ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олди олинди. 

***

Тошкент туманида қишлоқ хўжалигида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тумандаги маҳалла ички кўчаларида мевали дарахтлар экиш лойиҳаси “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида йўлга қўйилган.

Айнан шу мақсадда ҳудуддаги фермер хўжаликлари майдонларида мевали кўчатлар экиш ишлари тўлиқ назорат остида олиб борилмоқда. Сув етиб бормайдиган ҳудудларда эса замонавий томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилмоқда. Бу ишлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Тошкент тумани бўлими инспекторлари иштирокида амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа экологик барқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва экспортбоп маҳсулот етиштиришни таъминлашда муҳим қадам ҳисобланади. Шу орқали Тошкент туманининг ҳам иқтисодий, ҳам экологик ривожига ҳисса қўшилади.

А.Мусаев, ЎзА.