Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
17:16 / 2025-06-16

Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи С.Хидиров ва бир қатор масъуллар иштирокида ўтказилган сайёр қабулди ҳудуддаги Кимёгар ва Боботоғ маҳаллалари аҳолисининг муаммолари тингланди.

Қабулда фуқароларнинг жиноят ишлари, фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ва маъмурий судларга оид мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Айрим фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва баъзи мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. 

Шунингдек, сайёр қабул давомида жиноят ишлари бўйича судлари томонидан сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилиб, тақдимнома ва илтимосномалар асосида озодликдан маҳрум қилиш ва бошқа турдаги жазони ўтаётган 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

***

Тошкент вилояти солиқ органи ходимлари томонидан аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, савдо комплексларида коррупцияга қарши курашишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда. 

Хусусан, Ўрта Чирчиқ тумани тадбиркорлари билан мутахассислар солиқ соҳасида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш борасида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, солиқ тўловчиларга флаерлар тарқатилди.

***

Паркент тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан навбатдаги “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Унда ҳудуддаги 280 нафар ишсиз фуқаро қатнашди. Жараёнда туман ҳамда бошқа жойлардаги бўш иш ўринлари мавжуд 120 та ташкилот бўш иш ўринларини таклиф қилди. Тадбир давомида 16 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 12 та фуқарога касб ҳунарга ўқиш учун йўлланма ва 50 дан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

***

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси иш юритувида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “Ohangaron Nasilli Parranda” МЧЖдан, ундирувчи Микрокредитбанк АТБ фойдасига белгиланган кредит қарздорлиги ундириш ҳамда ундирувни “Imkon Plyus” МЧЖга тегишли музқаймоқ ишлаб чиқариш цехига қаратиш тўғрисидаги ижро иши мавжуд эди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида кредит қарздорлик бартараф этилмагани сабабли мазкур гаров мулки хатланди. Ишлаб чиқариш цехини гаров шартномасида кўрсатилган маблағ баҳосида “E-AUKSION” савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА.