Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
16:36 / 2024-10-21

Юқори Чирчиқ туман марказидаги Алишер Навоий хиёбонида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида 21-октябрь – Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон Халқ шоири Маҳмуд Тоир, Тошкент вилояти ва туман фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, ёшлар қатнашди. Сўзга чиққанлар она тилимиз ривожи борасида ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди. Буюк шоир Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

*** 

Президентимиз Тошкент вилоятига ташрифи чоғида Олмалиқ шаҳридаги кон-металлургия комбинати Муҳандислик мактаби фаолияти билан ҳам танишган эди. Унда “Тармоқ-корхона-олийгоҳ” занжирини янада ривожлантириш ҳақида сўз юритилган эди. 

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимиздаги муҳандис кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари мазкур мактаб фаолиятини ўрганди. Унда ишлаб чиқаришни илм-фан билан интеграциялаш, муҳандис кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди. 

***

Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳоли билан сайёр қабул учрашувлари давом этмоқда. Навбатдаги қабул Янгийўл туманида ташкил этилди. Унда Тошкент вилояти прокурори, вилоят ИИББ бошлиғи, ФВБ, Суд, Департамент, Божхона, Солиқ ҳамда Адлия бошқармаси раҳбарлари иштирок этди. 

Унда аҳолининг тергов, йўл ҳаракатида хавфсизлигини таъминлаш, пробация, ички ишлар органларига ишга ва ўқишга кириш, ички ишлар органлари билан боғлиқ бир қатор мурожаатлар ўрганилди. Мурожаатларнинг аксарияти қабул жараёнида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни қонуний тартибда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. 

А.Мусаев,ЎзА.