Тошкент вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор экологик назорат гуруҳи инспекторлари томонидан Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган Тошкент сув омборида ноқонуний равишда 340 дона дарё қисқичбақаси овланаётган ҳолат аниқланди.
Ҳуқуқбузар Нурафшон шаҳри “Ҳуррият” МФЙда яшовчи 1968 йили туғилган фуқаро М.Х. экани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробарида жарима чораси қўлланилди.

Ҳозирда, дарё қисқичбақалари Тошкент сув омборига қўйиб юборилди.
***
Юртимизга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постида фуқаро бошқарувида кириб келган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Божхона кўриги натижасида, автотранспорт воситасининг юк хонасида шахсий буюмлар орасига жойлаштирилган, йўловчи божхона декларaциясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган бир дона патрон учун мослама, 1 минг 250 дона 4,4 калибрли пневматик қуролдан отиш учун ўқлар, 25 дона ов учун гильзалар, 103 дона 16 калибрли гильзалар ҳамда 500 дона 4,5 калибрли ўқлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


***
Хитойнинг Жамоат хавфсизлиги университети делегацияси Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси фаолияти билан танишди. Меҳмонлар Ўзбекистон Ички ишлар тизими, унинг тарихи ва бугунги кундаги ютуқлари, замонавий технологиялар ва хавфсизлик чоралари билан таъминланган ИИБ бинолари ҳамда моддий техник база билан танишиш имконига эга бўлди. Шунингдек, меҳмонлар Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ҳам бўлди. Ҳодимларнинг малака ошириш тизимлари борасидаги ишлар уларда катта қизиқиш уйғотди.


Келгусида талабаларнинг билим алмашинуви ва тизимдаги бошқа йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.
А.Мусаев,ЎзА.