Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:32 / 2024-08-05

Газ таъминоти билан боғлиқ муаммолари мавжуд бўлган Янгийўл, Тошкент, Зангиота, Бекобод, Юқори Чирчиқ, Паркент, Бўка туманларидаги жами 22 та маҳаллада газ босимини яхшилашга қаратилган қурилиш ишлари учун 9 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Бунинг натижасида 13 минг 276 та хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланади. Шунингдек, 19, 6 километр газ қувурини қуриш, 9 километр реконструкция қилиш, 2 дона газ тақсимлаш пунктини ўрнатиш ишлари олиб борилади. Шунингдек, хонадонларда куз-қиш мавсумида қўшимча суюлтирилган газ балонлари етказиб бериш орқали ҳам газ узлуксизлигини таъминлаш имконияти яратилади.  

***  

Нурафшон шаҳрида Бошқарув сервис компаниялари фаолияти бўйича дебитор қарздорликни қисқартириш ҳамда кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда Тошкент вилояти прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, ИИББ, Суд, Солиқ, МИБ, Адлия, туман-шаҳар ҳокимлари ва ўринбосарлари, прокурорлар, идора раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда вилоят прокурори С.Эшқувватов Бошқарув сервис компаниялари томонидан дебитор қарздорликларни ундирилиши, судларга аризалар киритилиши, электр шитларини таъмирлаш ҳамда кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ишларни танқидий муҳокама қилди. Қайд этилган камчиликлар юзасидан соҳага масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, совуққонликка йўл қўйганлар қатъий огоҳлантирилди. Вилоят прокуратураси органлари томонидан мазкур йўналишдаги назорат тадбирлари давом этмоқда.    

***  

Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев жорий йил ҳудуддан муқаддас ҳаж зиёратига борган бир гуруҳ ҳожилар билан учрашди. Нурафшон шаҳридаги Нуронийлар масканида ташкил этилган давра суҳбатида ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Абдугапур Аҳмедов, Вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Абдусамад Носиров, вилоят бош имом-хатиби Жасур домла Раупов ва бошқа масъуллар қатнашди. Суҳбат давомида мазкур саъй-ҳаракатларни бошида бўлган инсонлар алоҳида эътироф қилинди. Бу жараёнда маҳаллалар фаоллари, нуронийлар билан ҳамкорлик қилиш, ҳудуд масъуллари билан баҳамжиҳат ишни ташкил қилиш лозимлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари, маҳалла еттилиги билан бирга ҳожилар ҳам маҳаллалардаги маънавий муҳитни яхшилаш, ёшларга ўрнак бўлиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш борасида келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар келишиб олинди.  

***  

Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, импортни қисқартириш ҳамда экспортни кенгайтириш  бўйича янги имкониятлар яратилмоқда. Бунда дунёнинг ривожланган давлатлари ўртасида турли соҳаларда ижтимоий-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўрта Чирчиқ тумани “Адолат” МФЙ ҳудудида Корея давлатининг  “Сhungwoon Brake” компанияси томонидан “Автомобилларга колодка ишлаб чиқариш” корхонаси ташкил этилмоқда. Ҳозирги кунда корхона фаолиятининг кейинги босқичларини ҳам амалга оширилиши режалаштирилган. 

Натижада корхонага қўшимча 0,7 миллион доллар инвестиция киритилиб эндиликда юк автомобиллари учун ҳам эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.  

А.Мусаев, ЎзА.