French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:53 / 2023-12-19

Тошкент вилояти ҳудудларида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбирлари ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Юқори Чирчиқ туманида ёшлар сиёсати тизими самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.

Туман ҳокими Ускенбай Атемов сектор раҳбарлари билан бирга ҳудуд ёшларига яратилаётган кенг имкониятлар, маҳаллаларда яратилаётган шароитлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш борасидаги ишлар ҳақида гапирди. Шунингдек, ёшларнинг жорий йилда таълим, спорт, фан ва маданият, турли ижтимоий соҳалардаги эришган ютуқлари сарҳисоб қилинди.  

Қайд этилганидек, тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган 55 нафар ёшларга Ёшлар жамғармаси ҳисобидан 1 миллион 320 минг сўмдан, жами 72 миллион 600 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. Мутахассислар томонидан ёшларни ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, билим ва касбга ўргатиш, бандлигини таъминлаш йўналишида ҳам самарали ишлар ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида ўз маҳалласидаги йигит-қизнинг муаммоларини тўлиқ бартараф этган, ёшларнинг бўш вақтини ўтказиш бўйича намуна кўрсатган ёшлар етакчилари рағбатлантирилди.  

 ***   

Тошкент вилояти прокурори С.Эшқувватов раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда прокуратура органларининг барча тезкор ходимлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирок этди.  

Прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2023 йилнинг ўтган давридаги фаолияти натижалари танқидий муҳокама қилинди.  

Хусусан, ўтган даврда прокуратура органлари томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 10 мингдан зиёд назорат ҳужжатлари қўлланилиб, 9 минг 130 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан фуқароларга ва давлат манфаатларига етказилгани аниқланган 327,9 миллиард сўмлик зарар ундирилган. Бундан ташқари, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, экспорт ҳажмини ошириш каби тизимли тадбирлар амалга оширилиб, қарийб 2 минг 51 нафар тадбиркорга амалий кўмак берилди. Шунингдек, жойларда 3 минг нафарга яқин ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланган.  

Ҳайъат йиғилишида прокурорлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, жазо муқаррарлигини таъминлаш ва бошқа долзарб йўналишларда амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.  

А.Мусаев, ЎзА.