Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:17 / 2023-12-06

Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар томонидан амалга оширилади.

Аммо, сифати кафолатланмаган божхона назоратидан яширинча олиб кириш ҳолатлари аниқланмоқда. Вилоят божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келаётган фуқаро божхона ходимларининг эътиборини тортди. Ўтказилган шахсий кўрик натижасида фуқаро танасига хуфиёна яширилган оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 500 дона “Абмробене” номли дори воситаси борилиги аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

***  

Ноёб қушларни ноқонуний овлаган ҳуқуқбузар 3 миллион 400 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди. Вилоят Экология бошқармаси ҳудудий бўлими томонидан Оҳангарон туманида фуқаро Д.С. ҳеч қандай рухсатномасиз махсус сетка ёрдамида сайроқи қушларни овлаётгани аниқланган. Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик тайинланган.  

***  

Ангрен шаҳрида 1975 йили туғилган ҳайдовчи Ж.У. бошқарувида бўлган транспорт воситаси Тошкент вилояти ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан текширилди. Унда 495 минг дона “трения”, 192 минг дона “британик” номли пиротехника воситаси ва 1 минг 800 дона акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулоти борлиги аниқланди. Гумондор шахс қонуний чора кўриш учун Ангрен шаҳар ИИБга топширилди.  

***  

Солиқ ходимларнинг самарадорлигини баҳолаш учун “Маҳаллаларда солиқ органлари фаолияти” ахборот тизими ишлаб чиқилди. Ундаги маълумотлар онлайн равишда ҳар соатда янгиланади ва шу асосда маҳаллага бириктирилган инспекторларнинг олдига кунлик вазифаларни белгилайди ҳамда натижаларни автоматик равишда таҳлил қилади. Маҳаллага бириктирилган солиқ инспекторининг фаолияти онлайн кузатилиб, самарадорлиги (КPI) 21 та мезон орқали баҳолаб борилади. Бу борада Тошкент вилояти бўйича жорий йилнинг август-ноябрь ойларида 3 минг 36 нафар янги якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатга олиниб, фаолиятини тўхтатган 1 минг 337 нафар тадбиркорлар фаолияти тикланди. 684 та корхонада бўш турган объектларни ишга тушириш ҳисобига 1250 та иш ўрни яратилди.  

А.Мусаев,ЎзА.