Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
13:41 / 2023-10-21

Юқори Чирчиқ тумани марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги хиёбонда 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан "Тил бор экан, миллат барҳаёт " мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раиси, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Отабек Султонбеков, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ходимлари, ҳудуд фаоллари ва ёшлар қатнашди.  

 

Дастлаб тадбир иштирокчилари буюк аллома ҳайкали пойига гул қўйди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар тил миллатнинг буюк бойлиги, бебаҳо хазинаси, туганмас мулки экани, шу сабабли она тилимизни асраб-авайлаб, бойитишимиз ва авлодларга софлигича етказиш кераклигини таъкидлади. Ўзбек тилини мадҳ этувчи шеърлари ўқилди.

***

Чирчиқ давлат педагогика университети мезбонлик қилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган стритбол мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи якунланди.

Ўғил болалар ўртасида биринчи ўрин Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, иккинчи ўрин Чирчиқ давлат педагогика университети ва учинчи ўрин эса ТДТУ Олмалиқ филиали жамоаларига насиб этди.

Шунингдек, қиз болалар ўртасида биринчи ўринни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси эгаллади. Иккинчи ўринни Тошкент иқтисодиёт ва педагогика  институти  ва учинчи ўринни Чирчиқ давлат педагогика университети жамоалари қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармасининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

***

Йўл-транспорт ҳодисаларига асосан пиёданинг белгиланмаган жойдан ўтиши ёки тўсиқлардан сакраб ўтаётгани сабаб бўлмоқда. Хусусан, Тошкент вилоятида ўтказилаётган "Диққат, пиёда!" тадбирида бу каби қўпол қоидабузарлик содир этган пиёдаларга чора кўрилмоқда.

Биринчи галда жойларда пиёдалар учун ноқулайлик туғдираётган носоз светофорлар аниқланиб, носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.  

Чиноз туманида эса умумтаълим муассасаларида болалар учун профилактик тадбирлар ўтказилди. Унда ЙТҲларнинг олдини олиш, болаларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўникмаларини шакллантириш бўйича назарий билимлар берилди.  

Бу борадаги ишлар давом этяпти.  

А.Мусаев, ЎзА мухбири