Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
17:02 / 2023-08-26

Тошкент вилоятидаги бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ва нуронийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони эсдалик нишони билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик санаси арафасидаги бу мукофот уларга катта совға бўлди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев кўкрак нишонларини ўз эгаларига тантанали топширди.  

***  

Бўстонлиқ туманидаги ҳарбий қисм хизматчилари учун 24 та оилавий хизмат хонадонлари фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда соҳа вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари қатнашди. Меҳмонлар янги хонадонларни кўздан кечирди.  

***  

Оҳангарон туманида оила мустаҳкамлигини таъминлаш ва ажримларнинг олдини олиш мавзусида амалий семинар ўтказилди. Унда вилоятдаги 22 та шаҳар-туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, Адлия бўлими бошлиқлари, республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари, Оҳангарон тумани сектор раҳбарлари, туман маҳаллаларидаги “бешлик”лари иштирок этди. Ҳудудда оила мустаҳкамлигини таъминлаш ва ажримларнинг олдини олиш бўйича бир қатор ижобий натижаларга эришилганлиги инобатга олиниб, Тошкент вилоятида, кейинчалик эса бутун республикамизда ўзига хос “Оҳангарон тажрибаси”ни йўлга қўйиш бўйича дастлабки қадамлар ташланди.  

Бу борада Оҳангарон туманида амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, “Янгиобод” МФЙ оила ва хотин-қизлар фаоли фаолияти, туман Адлия бўлими раҳбари Баҳриддин Жўраев ташаббуси билан ишлаб чиқилган йўриқномаси иштирокчиларга тақдим этилди. 

Айтиш мумкинки, Оҳангарон туманида 34 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, жами аҳоли сони 107 минг 300 нафарни, оилалар сони эса 28 минг 601 тани ташкил этмоқда. Ўрганишлар давомида туманда 210 та низоли оила аниқланган бўлиб, шундан маҳаллада мурожаатлари кўрилганлари 60 тани, ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ажралиш учун мурожаат қилганлари 44 тани, судга мурожаат қилган оилалар сони эса 106 тани ташкил этади.  

Мавжуд муаммолар таҳлил қилинганда, низоларнинг асосий сабаблари сифатида бир-бирини тушунмаслик, оилавий муносабатларнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, турмуш қуриш қоидаларига амал қилинмагани, ўзаро ҳурматнинг йўқолганлиги, масъулиятсизлик, ишсизлик кабилардир.  

А.Мусаев,ЎзА.