Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
17:00 / 2023-07-31

Чирчиқ шаҳридаги “Дўстлик”, “Камалак”, А.Темур, “Кимёгар” ҳамда “Чинор” маҳалла фуқаролар йиғинларининг бинолари замонавий асосида бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

Бу маҳаллалар йиллар давомида ўз биносига эга бўлмаган. Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросимларида кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Нуронийлар бу каби хайрли ишлар учун миннатдорлик билдириб, дуо ўқилди юртга омонлик тиланди.  

***  

Ўтган олти ой мобайнида вилоят бўйича ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномалари сони 35 431 тани ташкил этди. Хусусан, жисмоний шахслар ўртасида тузилган 19 минг 321 ижара шартномалари асосида 24,5 миллиард сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилга нисбатан 10 миллиард сўмга ошган. Юридик шахслар ўртасида тузилган 16 минг 110 ижара шартномалари асосида 32,3 миллиард сўм даромад солиғи ҳисобланган.  

***  

Тошкент тумани деҳқонлари кузда 27-30 минг тоннага яқин картошка ҳосили олишни режа қилган. Ғалладан ва асосий экинлардан бўшаган майдонларга 1200 гектар такрорий экинлар экиш белгиланган бўлиб, шулардан 265 гектарини сабзавотлар, 650 гектарини картошка ва 285 гектарини озуқа экинлари ташкил этади. Шу кунларда фермер, деҳқон хўжаликлари томонидан туман тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган картошканинг 70-90-кунда етиладиган юқори ҳосилли навлари экилмоқда.  

А.Мусаев,ЎзА.