English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
18:14 / 2023-07-12

Вилоят адлия бошқармаси маълумотига кўра, ҳудудда ўтган олти ойда ФҲДЁ органларида 33 минг 527 туғилиш қайд этилган. Чақалоқларнинг 17 минг 223 нафари ўғил бола, 16 минг 310 нафари эса қиз боладир. Энг кўп туғилиш Янгийўл туман (2059 та), Ангрен шаҳри (1805та) ва Чирчиқ шаҳрида (1810 та) кузатилди.

Шунингдек, ўтган даврда вилоятда 7 минг 555 никоҳ қайд этилган. Бу бўйича Паркент тумани (524 та), Олмалиқ шаҳри (472 та) ва Бекобод тумани (459 та) юқори кўрсаткични қайд этган. Ўтган олти ойда 2 минг 438 оилавий ажрим юзага келган.  

***  

Бекобод туманининг чакана савдо айланмаси ўсиб бормоқда. 2023 йилнинг январь-май ойларида чакана савдо айланмаси 183,9 миллиард сўмни ташкил этди. Туманнинг чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг товар айланмаси ҳажми 21,5 миллиард сўмга ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо товар айланмаси ҳажми 162,4 миллиард сўмни ташкил этди.  

***  

Вилоятнинг ноқонуний чиқинди ташланадиган жойларига 25 тадан замонавий камералар ўрнатилиб, диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан онлайн режимда кузатилмоқда. Жумладан, жорий йил бошидан Янгийўл шаҳар, Пискент, Паркент, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ, Янгийўл, Зангиота туманларида ана шундай ҳолатлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учради. Бу борада тегишли чоралар кўрилмоқда.  

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солинади.  

А.Мусаев, ЎзА.