Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманлари чегараси ўзгаради
16:42 / 2021-06-15

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини ўзгартиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Тошкент вилояти маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини тартибга солиш анклав ҳудудларни тугатиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштиришга олиб келади.

Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегаралари қуйидагича ўзгармоқда:

Бўка туманидан 8,2 гектар Оққўрғон тумани таркибига;

Ангрен шаҳридан 143,6 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 3 минг 278,9 гектар майдон Оҳангарон туманига;

Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар майдон Ангрен шаҳри таркибига;

Ангрен шаҳридан 1 минг 94 гектар, Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар ер майдони Паркент туманига;

Паркент туманидан 493,3 гектар ер майдони Бўстонлиқ туманига;

Бекобод туманидан 588,6 гектар Бекобод шаҳри таркибига;

Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар Чирчиқ шаҳри таркибига;

Зангиота туманидан 8,9 гектар ер майдони Янгийўл туманига;

Янгийўл туманидан 286,9 гектар ер майдони Зангиота тумани таркибига ва 388 гектар ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига;

Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар Қибрай тумани таркибига;

Қибрай туманидан 1884,9 гектар майдон Юқори Чирчиқ тумани таркибига;

62 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига;

1 минг 584 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига;

Пискент туманидан 286,75 гектар ер майдони Бўка тумани таркибига;

3 минг 564,6 гектар майдон Олмалиқ шаҳри таркибига;

Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар ер майдони Пискент туманига;

Оҳангарон туманидан 23,1 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилмоқда.

Бу ўзгаришлар Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманлари чегарасидаги муаммоли масалаларни ечиш, аҳоли турмуш даражаси сифатини ошириш, ижтимоий инфратузилмалар ҳамда йўл хўжалигини тубдан яхшилаш имконини беради.

Нурилло Насриев, ЎзА