Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти: қишлоқ хўжалигида 1 минг 200 тадан зиёд иш ўрни яратилади
10:53 / 2022-02-15

Тошкент вилоятида чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, соҳага истиқболли лойиҳаларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соҳа мутасаддиларининг таъкидлашича, жорий йилда қишлоқ хўжалиги тармоқлари, хусусан, чорвачиликни жадал ривожлантириш орқали аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда чорвачиликка ихтисослашган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.  

Жумладан, ҳудудда 18 минг бош қорамолга мўлжалланган, умумий қиймати 376.3 миллиард сўм бўлган 93 та лойиҳани амалга ошириш чоралари кўрилади. Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортади. Бундан ташқари, 12 минг бошга мўлжалланган умумий қиймати 34,8 миллиард сўм бўлган 22 та қўй ва эчкичилик лойиҳалари, паррандачилик йўналишида 30 миллиард 296 миллион сўмлик 544 минг бошга мўлжалланган 15 та лойиҳани ишга туширилади. 

Сўнгги пайтларда қуёнчилик хўжаликлари ҳам оммалашмоқда. Шуни эътиборга олиб, жойларда 171 миллиард 478 миллион сўмлик 38 минг бошга мўлжалланган 5 та лойиҳани амалга ошириш эвазига қуён гўшти ҳамда қуён териси тайёрлаш ҳажми ортади. Шу билан бирга қиймати 114 миллиард сўмлик 15 та балиқчилик тармоқлари фойдаланишга топширилади. Бунинг эвазига қўшимча 585 тонна балиқ маҳсулоти етиштирилади. Вилоятда мазкур саъй-ҳаракатлар туфайли 1 минг 200 тадан зиёд иш ўрни яратилади.  

А. Мусаев, ЎзА.