Тошкент вилояти полвонлари беллашди
Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ва Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида вилоят турнири ўтказилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур мусобақада вилоят туман ва шаҳарларидан келган 60 дан зиёд полвон 7 вазн тоифасида ўзаро куч синашди.
Турнирда Шаҳзод Усмонов, Ҳасан Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов ва Фаррух Неъматов ўз вазн тоифасида шоҳсупага кўтарилди. Шунингдек, Фаррух Неъматов мусобақанинг мутлақ ғолиби, дея эътироф этилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди.