English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темир йўлни кесиб ўтиш қоидаларига бўйсинмаган 114 ҳайдовчига чора кўрилди
09:32 / 2019-09-15

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари темир йўл кесишмаларида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, темир йўл кесишмалари яқинида яшаётган аҳолини огоҳликка чақириш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тушунтиришлар бериб келинади.


Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари темир йўл кесишмаларида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, темир йўл кесишмалари яқинида яшаётган аҳолини огоҳликка чақириш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тушунтиришлар бериб келинади.

Навбатдаги тадбир темир йўл кесишмалари яқинида жойлашган 38 корхона, 12 ташкилот, 47 ўқув муассасаси, 31 маҳалла ва бошқа аҳоли гавжум жойларда ўтказилди. 

Тошкент вилоятида жойлашган “Тошкент темир йўл узели” тасарруфидаги ҳамда корхона ва ташкилотларга қарашли темир йўл кесишмаларига ЙҲХБ ходимлари бириктирилиб, темир йўл кесишмаларининг ҳолати кўрикдан ўтказилди. Унда аниқланган ҳаракат хавфсизлигига рахна солувчи камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилди. Шунингдек, темир йўл кесишмаларидан электропоездлар ўтиш вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ишлари олиб борилди.

photo_2019-09-14_23-33-55.jpg

Тадбир давомида, биргина 13 сентябрь кунида темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидасини бузган 114 ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 130-моддаси 1-қисмига асосан энг кам иш ҳақининг 3 баравари –669 минг сўмдан жами 76 миллион 266 минг сўм миқдорида жарималар белгиланди.

Бу борадаги ишлар вилоят ҳудудида давом этмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Матбуот бўлинмаси.