Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти делегацияси Хитойда
18:52 / 2024-01-19

Ҳамкорлик

Шу кунларда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Дастлаб улар Анхой провинциясининг Бочжоу шаҳри марказидаги дори-дармон воситалари савдоси билан шуғулланувчи улгуржи бозор фаолияти билан яқиндан танишди. 

Мазкур йирик мажмуада 40 мингта савдо объекти мавжуд бўлиб, бу ерда Хитойнинг қадимий анъаналарини сақлаган ҳолда тайёрланган турли дори-дармон воситалари савдоси йўлга қўйилган. Учрашув давомида ҳар икки томон мазкур соҳада кўплаб фикрлар алмашди. 

Шундан сўнг, делегация вакиллари Бочжоу шаҳрида жойлашган Она ва бола соғлиғини сақлаш шифохонаси фаолияти билан танишди. 2020 йили ташкил этилган мазкур муассаса шаҳардаги 6 миллиондан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш ва касалликлар профилактикасида илмий изланишлар ҳам олиб боради. Делегация вакиллари ушбу муассасада бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳаси ривожида давлат ва хусусий секторнинг ўзаро ҳамкорлиги ижобий натижа беришининг гувоҳи бўлди. Учрашувлар давомида Тошкент вилоятида ҳам “Она ва бола” кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича дастлабки келишувга эришилди. 

Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Бочжоу шаҳри Халқ кенгаши раиси Ду Янан, шаҳар мери Син Фенйей хоним ва ҳукумат вакиллари билан учрашди. Учрашувда қайд этилганидек, ушбу ҳудуд Хитойнинг фармацевтика, туризм ривожланган мегаполиси ҳисобланади. Шундан сўнг Пискент тумани ҳамда Бочжоу шаҳри билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Эндиликда бу икки шаҳар “Биродарлашган шаҳарлар” мақомини олди. 

Шунингдек, Пискент туманида электр шитлари ва трансформатор ишлаб чиқариш, тиббий лаборатория қуриш, доривор ўсимликлар етиштириш ҳамда тайёр фитопрепаратлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимлар ҳам имзоланди. Делегация вакиллари Бочжоу шаҳри мэри Фэнюй хоним ҳамроҳлигида фармацевтика корхонасига ҳам борди. Бу ерда меҳмонлар доривор ўсимликлар етиштириш жараёнлари билан яқиндан танишди. Шундан сўнг ҳар икки мамлакат вакиллари ўртасида музокаралар олиб борилиб, таклифлар тингланди. 

Вилоят ҳокими Бочжоудаги дори-дармон ва фармацевтика йўналиши бўйича инвесторлар билан ўзаро ҳамкорликда Тошкент вилоятида ҳам 50,0 гектар ер майдонида барча инфраструктуралар билан кластер усулида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш таклифини илгари сурди. 

А.Мусаев,ЎзА.