Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вақти билан соат 17.00 га қадар сайловда 15 миллион 730 минг нафардан зиёд фуқаро иштирок этди
17:08 / 2016-12-04

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Тошкент вақти билан соат 17.00 га қадар сайловда 15 миллион 730 минг нафардан зиёд фуқаро иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 77 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Тошкент вақти билан соат 17.00 га қадар сайловда 15 миллион 730 минг нафардан зиёд фуқаро иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 77 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида халқаро кузатувчилар, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда шу ҳақда маълум қилинди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов Ўзбекистон Республикасининг Япония, Корея Республикаси, Хитой, Малайзия, Сингапурдаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунланганини маълум қилди.

Мамлакатимизнинг Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Кувайт, Саудия Арабистони, Миср, Покистон, Россия, шунингдек, Европа ва қўшни давлатлардаги ваколатхоналарида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкалари ҳам очилди.

Мамлакатимиздаги ҳар бир сайлов участкасида овоз бериш жараёнини халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар кузатувчилари, сиёсий партияларнинг кузатувчилари мониторинг қилиб бормоқда.

Сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги ва бошқа қонунларда мустаҳкамланган демократик принципларга мувофиқ равишда ўтмоқда.

Ҳозирга қадар Марказий сайлов комиссиясига жойлардан сайловни ўтказиш жараёнида сайловга доир қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан хабар ва маълумотлар келиб тушмади.