Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент ва Сурхондарёдан 14 нафар бемор тузалиб, соғайганлар 2010 нафарга етди
16:45 / 2020-05-12

Сурхондарёда тузалганларнинг 2 нафари ҳам коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида эса 2 нафар, жами 14 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 4 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари Россиядан, яна 1 нафари Тожикистондан келган ва карантинга олинган.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари Россиядан, 3 нафари Қозоғистондан, яна бир нафари эса Дубай-Тошкент чартер рейси билан келган ва карантинга олинган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар 628 нафар етди.

Сурхондарёда тузалганларнинг 2 нафари ҳам коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар 40 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2010 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.