ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон чемпионатининг олий лига эркаклар жамоалари ўртасидаги 2-тур ўйинлари бир вақтнинг ўзида икки шаҳарда — Тошкент шаҳридаги «Олимпия шаҳарчаси» ҳамда Самарқанд шаҳридаги ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида бўлиб ўтмоқда.
Пойтахтда ташкил этилган мусобақаларда 8 та жамоа — «Парвоз» (Наманган), ФарДУ (Фарғона), «Ҳумо» (ИИВ), ҚДУ (Қорақалпоғистон), «Зиёкор» (Жиззах), БухДУ (Бухоро), «Лочин» (Қашқадарё) ва УрДУ (Ургенч) ғолиблик учун курашмоқда.
[gallery-27611]
Самарқанддаги беллашувларда эса АДТИ (Андижон), АГМК, ИИВ Академияси, Road Patrol, «Сўғдиёна кончи» (Навоий), БухДПИ (Бухоро), ТерДУ (Сурхондарё), СамДПИ (Самарқанд) ҳамда Uztelecom (Тошкент) жамоалари — жами 9 та жамоа қизғин ва муросасиз ўйинлар намойиш этмоқда.
[gallery-27609]
Чемпионат баҳслари жорий йилнинг 16 февралига қадар давом этади. Беш турдан иборат мусобақанинг кейинги босқичлари март–апрель–май ойларида Тошкент шаҳри, шунингдек Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган.
[gallery-27610]
Муҳаммад АМИН, Ўктам Ҳайитов ва
Мумтозбегим Абдумўминова, ЎзА фотомухбирлари