Тошкент ва Нагоя ўқувчиларининг қўшма маданий тадбири
Тошкент давлат шарқшунослик университети қошидаги академик лицей японшунос ўқувчилари ҳамда Япониянинг Нагоя шаҳри Шимолий юқори мактаби ўқувчилари ҳамкорлигида онлайн тарзда маданий тадбир ўтказилди.

Анжуманда икки мамлакат ўқувчилари ўзлари яшаётган ҳудудларнинг тарихи, маданияти, меъморчилиги, урф-одати тўғрисидаги маълумотлар билан алмашдилар.

Мазкур тадбир Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги ҳамкорлик Битими доирасида Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кўмагида уюштирилди.



ЎзА