Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент ва Хоразмда Ўзбекистон – Эрон бизнес-форуми ўтказилади
17:46 / 2024-09-18

Жорий йил 19-20 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида Ўзбекистон – Эрон қўшма бизнес-форуми бўлиб ўтади. Мазкур тадбирлар Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатимизнинг Теҳрондаги элчихонаси, Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Эрон томони ҳамкорлигида ташкил этилган.

Анжуманда Эрон Ислом Республикаси Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси президенти Самад Ҳасанзода бошчилигида 60 дан зиёд йирик, етакчи компаниялар раҳбарлари иштирок этиши кутиляпти.

Эрон делегацияси мамлакатимизнинг тегишли вазирлик, идораларида учрашувлар ўтказиш, эркин иқтисодий саноат зоналарига ташриф буюришни ҳам режалаштирган.

Тадбир доирасида саноат, инновация, қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат, балиқчилик, қурилиш материаллари, дори-дармон ва фармацевтика, тўқимачилик, логистика ва муҳандислик соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинади. Шунингдек, Эрон бизнес доиралари вакиллари ва Хоразм вилояти ҳамда Тошкент шаҳри ишбилармонлари ўртасида В2В форматдаги музокаралар бўлиб ўтади.

Г.Сатторова