Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда
12:10 / 2022-12-02

Тошкент вилояти ҳокимининг “Тошкент тумани ҳудудида Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида”ги, шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг тегишли қарорлари билан Тошкент туманининг чегара ҳудудида жойлашган 48 та турар ва нотурар жой объектлари бузилмоқда.

Чегарани мустаҳкамлаш, муҳофазасини таъминлаш мақсадида мазкур ҳудудда муҳандислик иншоотлари, тўсиқлар, чегара йўллари кўприклар ва бошқа объектлар бунёд этилади.  

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мулкдорларга зарарни қоплаш мақсадида 66 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.  

 

ЎзА.