Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент туманида ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний иншоотлар буздирилди
18:47 / 2026-02-09

Мажбурий ижро бюроси Тошкент туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг тегишли ижро ҳужжати асосида ижро иши қўзғатилди.

Ижро ҳужжатига кўра, қарздор Х.Н. томонидан Тошкент тумани “Бунёдкор” МФЙ, Зарбулоқ кўчасида жойлашган 0,756 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ушбу ҳудудда ноқонуний қурилмалар барпо этилгани аниқланган.

Суд қарори билан ноқонуний қурилмаларни қарздор томонидан ёки унинг ҳисобидан буздириш ҳамда ер майдонини асл ҳолатига келтириш белгиланган. Қарздорга ихтиёрий ижро учун берилган муддатда талаблар бажарилмаган.

Шундан сўнг, давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, ўзбошимчалик билан қурилган иншоотлар буздирилди ва 0,756 гектар йўл ҳудуди тўлиқ асл ҳолатига келтирилди.

Натижада ижро ҳужжати амалда тамомланди. Шу билан бирга, бўлим иш юритувидаги шу тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича ҳам қонун талабларига мувофиқ тизимли ва жадал ижро чоралари кўрилмоқда.

Ҳамроз Баянов, ЎзА