Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент тиббиёт академияси талабалари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди
14:29 / 2022-03-26

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 4 марть куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Сўровномалар натижасига кўра, талабаларнинг 100 минг нафарга яқини ишлаш ва қўшимча даромад топишга эҳтиёжи борлигини билдирган. Айниқса, улар орасида 7,5 минг чин етим ёки ногиронлиги бўлган ҳамда 4,5 минг нафар турли “дафтарлар”га киритилган талабалар бор. 

Ана шуларни инобатга олган ҳолда мутасаддиларга ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш вазифаси топширилди. 



Мазкур йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган талабалар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.   

Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган "Бўш иш ўринларига марҳамат" деб номланган ярмаркада Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникалар, Республика шифохоналари, тиббиётнинг хусусий секторидаги шифохоналари ҳамда фармацевтика агентлигидан иштирок этган 50 дан ортиқ ташкилотлар 2 мингдан зиёд бўш иш ўринлари билан қатнашди.  



– Ушбу  иш ўринлари бакалавриат асосида таҳсил олаётган талабаларга кичик ва ўрта тиббиёт ходимларига мўлжалланган, – дейди институт проректори Турдиқул Бобомуратов. – Шунингдек, бугунги ярмаркада магистратура талабалари ва клиник ординаторларга иш ўринлари тавсия этилди. Тадбирда 4 мингдан зиёд талабаларимиз қатнашди. 

Маълумот учун, ўтказилган видеоселектор йиғилишида қайд этилганидек, бугунги кунда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант иш ўрни мавжуд. Тошкент тиббиёт академиясида 70 нафар талаба иш юритувчи, кафедра лаборанти, кутубхоначи, омборчи каби лавозимларда ишламоқда.  

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан бўлган очиқ мулоқотида ҳам талабалар бандлигини таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтилди. 



Моҳигул Қосимова, 
ЎзА