Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент-Термиз йўлида ЙТҲлар содир бўлишининг сабаблари айтилди
18:05 / 2018-01-23

Вилоятда йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиши олдинги йилга нисбатан тўрттага кўпайган. ЙТҲлар оқибатида 116 киши вафот этган.

Жиззах вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан 2017 йилда 121 минг 805 маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 12 миллиард 245 миллион сўмдан ортиқ жарима солинди.
 
Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган 1 минг 840 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳужжатлар тўпланиб, суд идораларига тақдим қилинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.ТУРСУНОВ ЎзА мухбирига маълум қилди.

– Вилоятда йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиши олдинги йилга нисбатан 4 тага кўпайган, – деди Р.Турсунов. – Ушбу ҳодиса туфайли 116 киши вафот этган. Таҳлилларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаларининг тўртдан бир қисми Тошкент-Термиз йўлида, тунги вақтда, йўлларнинг тўлиқ ёритилмаслиги, светофорлар ўрнатилмагани ёки таъмирга муҳтожлиги, ҳайдовчиларнинг кучли чарчоқ ёки маст ҳолда транспорт воситасини бошқариши туфайли содир бўлган.