Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент тарихидан сўзловчи китоб
18:01 / 2022-07-27

Она-Тошкентимиз тарихида унинг қадимдан Себзор деб номланган маскани ўзига хос ўрин тутади. Устоз ёзувчи ва шоирларимиз, маърифатпарвар боболаримизнинг ҳаёти, ибратли фаолияти айни шу маскан билан боғлиқ.

Таниқли адиба Рисолат Ҳайдарованинг “Себзор” деб номланган янги китоби  Тошкентнинг қадим тарихий масканлари, тошкентча урф-одатлар, удумлар, анъаналар ҳақида ҳикоя қилади.  Мамлакатимиз тарихида рўй берган воқеаларнинг оддий кишилар ҳаётида қолдирган изи тўғрисида сўз юритади.

Зеро, Себзор пойтахтимиз миллий қиёфасининг ажралмас қисми, қадриятлар авайлаб-асралган маскан сифатида ардоқлидир. Китобдан, шунингдек, адибанинг қатор эсселари, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Муҳаммад Али, Анвар Обиджон каби адабиётимиз дарғалари билан бирга, жаҳон адабиётининг йирик вакиллари – Иво Андрич, Воле Шойинка, Александр Солженицин, Александр Беляев ижодининг баъзи қирралари таҳлил қилинган мақолалар ўрин олган. Ушбу китоб “Саҳҳоф" нашриётида чоп этилган.

ЎзА