Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳридан Оҳангарон шоссесига чиқиш йўли йўналиши вақтинчалик ўзгартирилади
10:29 / 2025-07-03

Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳудудидан ўтувчи А373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 0—3-километрлари оралиғида йўлнинг асфальт-бетон қопламасида режага асосан таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан жорий йилнинг 3 июлидан 8 июлига қадар ҳаракат вақтинчалик бир томонлама ёпилади.

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридан Оҳангарон шоссесига чиқиш йўли Д001 "Тошкент ҳалқа автомобиль йўли"нинг 47-километридан (Роҳат айланма йўли) Қўйлиқ йўналишига йўналтирилади.

Шунингдек, Юқори Чирчиқ туманидан Тошкент шаҳрига кириш йўли Д012 “Бектемир ш. - Чирчиқ ш. - Ғазалкент ш. - Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 6-километридан Йик-ота ва Фарғона йўли йўналишига йўналтирилади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА