Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳридаги Аджу университети қошида “Энергетика бўйича мутахассислар тайёрлаш маркази” очилди
15:00 / 2023-11-28

Тошкент шаҳридаги Аджу университети қошида “Энергетика бўйича мутахассислар тайёрлаш маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Корея Энергетика агентлиги, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Корея иқлим ўзгариши институти, Энергетика вазирлиги ҳамда университет раҳбарияти ва талабалари иштирок этди. 

Хусусан, марказ юртимизда энергетика соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилади. Тадбир давомида меҳмонлар замонавий технологиялар асосида жиҳозланган ўқув марказнинг қулайликлари билан танишди. 

Таъкидлаш жоизки, Аджу университети юртимизда яшил иқтисодиёт ҳамда энергетика соҳасига салмоқли ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилиб, ўзаро ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйишни давом эттиради. 

ЎзА