Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳридаги 3,3 гектар ер 23 млрд. сўмга сотилди
12:30 / 2022-11-15

Тошкент шаҳри Янги ҳаёт тумани "Тошкент" МФЙ «Янги ҳаёт» индустриал технопарки ҳудудида жойлашган бошланғич нархи 14,9 млрд. сўм бўлган 3,33 гектар ер майдони аукцион савдолари натижасида 23,2 млрд. сўмга сотилди.

Ушбу ер участкаси ҳозирга қадар 8 марта аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, бугун ўтказилган савдода 3 нафар талабгор иштирок этди. Натижага кўра, «ALMERRO GROUP» МЧЖ ғолиб деб топилди.  

Ғолиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра оператор хизмати ҳақи учун етарли маблағни тўлади. Тадбиркорга қолган тўловларни 12 ой давомида бўлиб тўлаши имконияти берилади. Ғолиб ушбу ер участкасида қурилиш саноати корхоналарини қуриши мумкин.  

Тадбиркорлар  e-auksion.uz  платформасига чиқарилган ер участкаларини сотиб олиши ва яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда бўлиб тўлаши мумкин.  

 

ЎзА