Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида тезкор “Авария-бригада"лари ташкил этилган
11:08 / 2023-01-19

Бугунги кунда Тошкент шаҳри ҳудудларида бошқарув сервис компаниялари, ширкатлар фаолиятига кўмаклашиш бўйича тезкор “Авария-бригадалар”и ташкил этилган. Пойтахтимизда 525 мингдан зиёд хонадондан иборат 11 77 та кўп квартирали уйлар бор.

Уларга 284 та бошқарувчи ташкилотлар ҳамда 127 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади.

Дастлаб, қиш мавсумида Тошкент шаҳри аҳолисини қийнаётган муаммоларни қабул қилиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вазир ўринбосарлари бошчилигида тезкор ишчи гуруҳлар шаклантирилган.

Шунингдек, вазирликда аҳоли мурожаатларини қабул қилиш, маcъул ижрочиларга етказиш ва бажарилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича 24 соатлик диспетчерлик штаби ташкил этилди. 

Иссиқлик, ичимлик, оқова сув, электр ва газ таъминоти тизимларида юзага келган талафотларни бартараф этиш мақсадида 320 та ишчилардан иборат 9 та тезкор авария таъмирлаш-тиклаш гуруҳлари йўлга қўйилган ва жами 59 та махсус техника жалб қилинган.

Ишчи гуруҳлар томонидан 611 та кўп квартирали уй ҳамда 3 та ижтимоий объектда электр таъминоти тикланди, 124 та кўп квартирали уйда иссиқлик тармоғи таъмирланди.

121 та кўп квартирали уйларга борувчи 14 500 п/м электр кабеллари янгисига алмаштирилди. 79 та кўп квартирали уйнинг ертўла қисмидаги қувурлари, 15 та уйнинг лифт ускуналари таъмирланди.   

Тошкент шаҳридаги “Тошкент иссиқлик маркази” ДУК балансидаги 9 та марказий қозонхоналарнинг жорий йил 15 январдаги кунлик газ истеъмоли 4,5 миллион метр кубни ташкил этади. Шунингдек, 36,1 минг Гкал иссиқлик энергияси ўртача 53°С ҳароратда етказиб берилган бўлса, бугунги кунда кунлик газ истеъмоли 4,67 млн. метр кубни ташкил этиб, 37,5 минг Гкал иссиқлик энергияси ўртача 59°С ҳароратда етказиб берилмоқда.

Айнан шу кунларга нисбатан, “Veoliya Tashkent Energy” XK балансидаги 3 та марказий ва 211 та маҳаллий қозонхоналар кунлик газ истеъмоли 0,73-0,74 млн. метр кубни ташкил этиб, 5,0 минг Гкал иссиқлик энергияси ўртача 58°С ҳароратда етказиб берилган. Бугунги кунда кунлик газ истеъмоли 0,81-0,82 миллион метр кубни ташкил этади. 5,1 минг Гкал иссиқлик энергияси ўртача 59°С ҳароратда етказиб берилмоқда.

Табиий газ истеъмолининг ортиши натижасида иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясининг ҳарорати 6-7°Сга оширилди.

Маълумот ўрнида, йўлаклардаги қорларни тозалаш бўйича жорий йилнинг 11-18 январь кунлари республикадаги бошқарув ташкилотлари томонидан 16 247 нафар ишчи ходим жалб қилинган. Кўп квартирали уйларнинг 87 335 та кириш йўлаклари қордан тозаланди. 698 000 кв/м майдонга қум-туз аралашмаси сепилди, 4 361 та уйнинг том ва соябонларидаги сумалаклар олиб ташланди. Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда қор ёғиши натижаси синган 1 874 та дарахт тартибга келтирилди.  

Булар ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Сарвар Алиқулов маълумот берди.

Ш. Маматуропова, ЎзА