Тошкент шаҳрида Қирғизистон элчихонасининг янги биноси очилди
Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Икки мамлакат Бош вазирлари рамзий тасмани кесиб, Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Шунингдек, Абдулла Арипов ва Ақилбек Жапаров мамлакатларимиз ва қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида икки туп дарахт экдилар. Элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирдилар.
ЎзА