Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормоқда
16:07 / 2026-01-09

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида жами 128,6 триллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, пойтахтда 24 триллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти (17,3 трлн сўм) ва Тошкент вилояти (17,2 трлн сўм) қайд этилган.

Шунингдек, Бухоро вилоятида — 9,6 триллион сўм, Фарғона вилоятида — 9,4 триллион сўм, Қашқадарё вилоятида — 9 триллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Андижон (7,6 трлн сўм), Наманган (6,8 трлн сўм) ва Навоий (6,6 трлн сўм) вилоятлари ҳам ушбу йўналишда салмоқли улушга эга.

Қолган ҳудудларда ҳам озиқ-овқат саноати изчил ривожланиб бормоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида — 5,8 трлн. сўм, Хоразм вилоятида — 4,9 трлн. сўм, Сирдарё вилоятида — 4,6 трлн. сўм, Жиззах вилоятида — 2,9 трлн. сўм, Сурхондарё вилоятида — 2,8 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА