Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султонова иштирокида хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган замонавий “Оила ва хотин-қизлар маскани” тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий имкониятларини кенгайтириш, уларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича имкониятлар ҳамда ҳуқуқий кафолатлар яратилган.


Мазкур маскан ҳам хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, оилавий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғлом авлод тарбиясига хизмат қилади. Бу жой оилалар ва хотин-қизлар учун ягона комплекс хизматлар маркази сифатида фаолият юритиб, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик ва иқтисодий қўллаб-қувватлашни таъминлайди.
Шунингдек, мутахассислар қайд этганидек, маскан ёшларни мустаҳкам оила қуришга тайёрлаш, оилавий низоларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган муҳим ижтимоий платформа ҳисобланади.


Гулноза Бобоева, ЎзА