Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди
16:05 / 2023-09-19

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимиз ҳудудида гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйишга қаратилган кенг қамровли тезкор тадбирлар ўтказилди.

Биринчи манзил Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчасида жойлашган меҳмонхоналардан бири бўлди. Меҳмонхона кўздан кечирилганида бу ердаги хоналардан бирида истиқомат қилиб келаётган фуқароларга тегишли бўлган, ҳожатхона ахлат қутиси ичида яширилган 2 дона полиэтилен ўрамда оғирлиги 593,42 гр. бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. 

Пойтахтимизнинг Миробод туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган фуқаро “шартли харидор”га 4 минг 400 АҚШ доллари эвазига гиёҳвандлик воситаларини сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу тумандаги хонадонлардан бири холислар иштирокида кўздан кечирилганида бу ерда 262,93 гр. “гашиш” ва 0,58 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди. 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 430,22 гр. “гашиш” ҳамда 0,58 “марихуана” гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди. 

Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда автотураргоҳлардан бирида 1993 йилда туғилган фуқаро “шартли харидор”га гиёҳвандлик воситаларини 4 минг 500 АҚШ доллари эвазига сотган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатилиб, олиб қўйилган 2 та ўрамлар кўздан кечирилганида 115,22 гр. оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди. 

Бектемир тумани “Бектемир” йўл патрул масканида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Cobalt” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида транспорт воситасидаги фуқаролардан бири 96,72 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини шимининг камар боғичига боғлаб, шимнинг ички қисмига яширган ҳолда ҳаракатланиб келаётгани маълум бўлди. 

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 1 кг. 226 гр оғирликдаги “заҳри қотил”нинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. 

Ш.Маматуропова, ЎзА