Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида эпидемиологик вазият қандай?
12:45 / 2022-01-24

Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар 12 минг 214 нафарга етди. Беморларнинг 3 минг 864 нафари стационар, 7 минг 214 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда. Стационарда даволанаётганлардан 3 минг 331 нафарининг аҳволи қониқарли, 357 нафари оғир, 176 нафари ўта оғир аҳволда.

Пойтахтимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш ва ахборотларни мувофиқлаштириш мақсадида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва туманларда ҳудудий штаблар ташкил этилган.

157 та мобиль гуруҳлар фаолияти қайта тикланган, 13 январдан туманларда 12 та ихтисослаштирилган махсус поликлиникалар фаолият кўрсатмоқда. Уйда даволанаётган беморлар ва карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат бериш учун онлайн поликлиника фаолияти йўлга қуйилган.

Тошкент шаҳридаги бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларида Ишчи гуруҳлар томонидан ходимларнинг коронавирусга қарши эмланганлиги бўйича текширувлар давом этмоқда.

Жумладан, 22 январь куни тадбиркорлик субъектларида жами 102 та текширув ўтказилди. Текширувлар чоғида 68 нафар ходим вакцина олмагани аниқланди. Уларнинг барчаси тадбиркорлик субъектлари ишчиларидир. Ушбу вакцина олмаган ходимлар вақтинчалик ишдан четлатилди.

Бундан ташқари, Миллий гвардия томонидан Тошкент шаҳридаги бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонлар, оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар, спорт мажмуалари, йирик савдо марказлари ва жомеъ масжидларида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳридаги марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникаларда 83 та эмлаш марказлари фаолият олиб бормоқда. 22 январь куни ушбу пунктларда 19 минг 953 нафар фуқаро эмланган.

Моҳигул Қосимова, ЎзА