Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
15:18 / 2022-09-09

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Бектемир тумани ҳудуди катта йўл ёқасида фуқаро бошқарувидаги «Спарк» русумли автоуловда бўлган йўловчи «шартли харидор»га 10 минг АҚШ доллари эвазига картон қутиларда бўлган 10 минг дона «Сефтриаксон» номли дори воситаларини сотган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Шундан сўнг, фуқаронинг кўрсатмасига кўра, тезкор тадбир давомида газ қўйиш шохобчасининг автотураргоҳида турган «ДАФ» русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда автоуловда жами 1 миллиард 14 миллион 288 минг сўмлик 17 минг 458 дона ҳар хил турдаги дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ЎзА