Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида 23 нафар аёл фарзанди учун алимент тўламоқда
16:50 / 2022-03-16

«Алимент» сўзини эшитсак, кўпинча кўз ўнгимизда оиласи билан ажрашган ва болалари моддий таъминоти учун масъул бўлган оталар гавдаланади. Бинобарин, замонавий қонунчиликда фарзанд тарбияси, унинг моддий ва маънавий таъминотига ота-она бирдек масъул этиб белгиланган. Бошқа айтганда, оиласи билан ажрашган, фарзандларини отасига қолдириб, алимент тўлайдиган аёллар ҳам бор.

Масалан, ҳозир Тошкент шаҳрининг ўзида 23 нафар шундай она рўйхатга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан 2021 йил сарҳисоби ва келгуси режаларга бағишлаб «Алимент ундируви ойлиги» доирасида ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Бугунги кунда Бюро органлари зиммасига 42 та давлат идораси томонидан ихтиёрий бажарилмаган қарорларни ижрочини таъминлаш юклатилган. Хусусан, Тошкент шаҳри бошқармаси тизимида хизмат олиб бораётган давлат ижрочиларига йўналишлар кесимида ижро ҳужжатлари бириктирилиб, амалий ишлар мунтазам таҳлил этилмоқда. Республика бўйича ҳар ой ўртача 6 триллион сўмлик 180 минг ижро ҳужжати иш юритувига қабул қилинади.

- Бир ойда келиб тушадиган ижро ҳужжатларининг учдан бири, сони ва суммаси бўйича таҳлил этилганда, Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда, - деди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳри бошқармаси бошлиғи Орифжон Бозоров. – Тизимда фаолият юритаётган давлат ижрочиларининг ҳар бири қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича ойига ўртача 600 та иш кўриб чиқяпти. Ихтиёрий бажарилмаган қарорларни бажариш салмоқли иш юкламасини келтириб чиқармоқда. Айни ҳолат бюро органларида иш самарадорлигини янада ошириш, мутасадди ташкилот, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликни кучайтиришни тақозо қилади.

Матбуот анжуманида бошқарма ва туман бўлимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди. Хусусан, ўтган йил мобайнида жами 77,3 миллиард сўм ундирилиб, пойтахт бўйича «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб қувватлаш учун очилган махсус ҳисоб-рақамларга ўтказилди.

Иш юритувидаги жами 700 108 та, 21,8 триллион сўмлик ижро ҳужжатидан 492 647 таси, яъни 17 триллион сўмлиги бўйича иш якунига етказилди. Шундан 329 759 таси асосида 6,2 триллион сўм ундирилди.

Шунингдек, алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан иш қўзғатиш учун 1 002 та маъмурий иш туман судига юборилган. 417 ҳолат бўйича маъмурий қамоқ, 14 кишига жарима жазоси қўлланган, 5 нафар қоидани бузган шахс огоҳлантирилган, 472 та иш суд томонидан тегишли тартибда тугатилган.

Маълумки, 2022 йил 7 мартда қабул қилинган Президентимизнинг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга мувофиқ, алимент мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаб келаётган ёки қидирувга берилган шахслар тўғрисидаги маълумотни мажбурий ижро органлари расмий веб-сайтларида жойлаштириш, шунингдек, давлат оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш амалиёти жорий этилиши белгиланган. Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Бюро томонидан жорий йил 21 февралдан 31 мартга қадар «Алимент ойлиги» эълон қилинди.

Тошкент шаҳрида мазкур тадбир давомида асосий эътибор оилаларни яраштиришга қаратилмоқда. Бюро идоралари аралашуви ва олиб борилган тарғибот ишлари натижасида 73 оила ярашди. Жами 3 миллиард 133 миллион сўмлик қарз АТБ «Алоқа банк» томонидан алимент олувчилар ҳисобига ўтказиб берилди.

Алиментдан қарзи борларга нисбатан 63 та, жами 1 миллиард 452 миллион сўмлик иш жиноят судига жўнатилган. 7 та иш бўйича, яъни 75 миллион сўмлик қарз судда тўлангани сабабли жараён тугатилиб, 3 та жиноий жавобгарлик масаласи кўрилди.


Гўзал Сатторова, ЎзА